Халқаро пресс-клуб: «Тўёна — бу пора» (видео)
Бугун, 14 март куни Халқаро пресс-клубда «Маслаҳатли тўй тарқамас ёхуд таназзулга олиб бораётган ҳою ҳавас» мавзусида навбатдаги сессия бўлиб ўтди, деб ёзади Хабар нашри.
Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Давлат бошқаруви академияси, Ёшлар иттифоқи, Хотин-қизлар қўмитаси, «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармалари вакиллари, жамиятшунос олимлар, ёзувчилар, маҳаллий ва халқаро ОАВ ходимлари иштирок этди.
Сессияда тўйлардаги ортиқча дабдабабозлик ва харажатларнинг олдини олиш бўйича турлича фикрлар, таклифлар ва танқидлар айтилди.