"Max" миллий мессенжерида каналлар сони 7 миллиондан ошди
"Max" миллий мессенжерида очиқ ва ёпиқ каналлар сони 7 миллиондан ошди. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Тармоқдаги каналларнинг умумий аудиторияси 300 миллион обуначига етди.
Фойдаланувчилар асосан янгиликлар, таълим ҳамда пазандачиликка оид блогларга қизиқиш билдирмоқда.
2026 йил апрель ойи охирига келиб, мессенжерда 300 мингга яқин очиқ ва 6,7 миллиондан ортиқ ёпиқ канал рўйхатга олинган.
Апрель ойининг сўнгги икки ҳафтасида фойдаланувчилар ҳар куни 100 мингдан ортиқ ёпиқ канал яратди.
Мессенжерда очиқ каналлар 2025 йил июл ойида ишга туширилган эди.
Ёпиқ каналлар яратиш имконияти эса 2026 йил февраль ойидан барча фойдаланувчиларга тақдим этилди.
Март ойида 10 мингдан ортиқ обуначига эга муаллифлар ўз каналини А+ белгиси билан тасдиқлаш имкониятига эга бўлди.
Апрель ойи бошида "Max" фойдаланувчилари сони 110 миллиондан ошгани қайд этилган эди.