Жаҳонгир Номозов кутилмаганда вафот этди — тафсилотлар
Жаҳонгир Номозов вафоти билан боғлиқ хабар адабий жамоатчилик ва кенг омма орасида катта қайғу уйғотди. У Наманган вилояти Поп туманида ўз хонадонида ўлик ҳолда топилган. Бу ҳақда Qalampir нашри хабар берди.
Дастлабки маълумотларга кўра, 1997 йилда туғилган ёш ижодкорнинг ўлими ўз жонига қасд қилиш билан боғлиқ экани айтилмоқда. Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Бош прокуратураси расмий вакиллари ҳам тасдиқлаш берган.
Туман ички ишлар бўлими маълумотида қайд этилишича, воқеа 15 апрель куни Поп туманида содир бўлган. Дастлабки текширувларга кўра, у ўз уйида вафот этган ва ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ишлари бошланган.
Фуқаро Жаҳонгир Номозов, руҳиятидаги ўзгаришлар сабабли ўз ҳаракатларининг моҳиятини англай олмасдан, яшаш хонадонидаги ҳаммомнинг тўсинига арқондан сиртмоқ ясаб, бўйин соҳасидан ўзини-ўзи осиб, воқеа жойида вафот этган.
Суд-тиббий экспертиза хулосасида ўлим механик асфиксия — бўйин соҳасининг сиртмоқда сиқилиши натижасида юзага келгани кўрсатилган. Танада бошқа жароҳатлар аниқланмаган.
Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети талабаси бўлган Жаҳонгир Номозов ёш ижодкор сифатида адабиёт ва таржимонлик соҳасида ҳам фаол эди. У халқаро адабий лойиҳаларда иштирок этиб, шеърлари турли тилларга (инглиз, озарбайжон, турк) таржима қилинган.
У Туркия ва Қозоғистон адабий ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиб, бир қатор халқаро адабий мукофот ва платформаларда фаол иштирок этган ижодкор сифатида танилган.