Кредитни тўламаган қарздорнинг автомашинаси хатланди
Фуқаролик ишлари бўйича Оқолтин туманлараро судининг 16.02.2026 йилдаги қарздор фуқародан “HAYOT BANK” акциядорлик жамияти фойдасига 231,5 млн. сўм кредит қарзини ундириш тўғрисидаги суд қарори ижроси Мажбурий ижро бюросининг Сардоба туман бўлимига юклатилган.
Ижро ҳужжати талабини ихтиёрий муддатда бажариш юзасидан қарздор расман огоҳлантирилиб, бажармаслик оқибатлари тушунтирилган.
Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмаганлиги боис, мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, қарздорга тегишли “HYUNDAI ELANTRA” русумли автомашина хатланган ва жарима майдонига жойлаштирилган.
Ҳозирда мазкур автомашинани аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмокда.