Добавить новость


World News in Uzbek


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

ДХХ Самарқандда 16 килога яқин опийни сотишга уринган «савдогарлар»ни қўлга олди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

Скриншот: Telegram Давлат хавфсизлик хизмати Самарқанд вилоятида гиёҳванд модда савдогарларини қўлга олди, деб хабар беради Дарё. Маълум қилинишича, 1984 йил Самарқанд шаҳрида туғилган фуқаро М.Б. муқаддам наркотик моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланиб, маълум бир муддат озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаганидан кейин, ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган вақтида яна шундай жиноятга қўл урган. У 2021 йилнинг сентябрь ойида Тожикистоннинг Сўғд вилояти Панжикент шаҳрида яшовчи шахс томонидан Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудига ўтказилиб, хуфия жойга яшириб кетилган 9 килограмм 751 грамм опий гиёҳвандлик воситасини қабул қилиб олган вақтида ДХХ ходимлари томонидан ушланган. Аниқланишича, тожикистонлик наркосавдогар ушбу ажал оғусини кейинроқ керакли манзилга етказиб бериши учун самарқандлик наркокурьерга 10 минг доллар бериши лозим бўлган. Суд ҳукмига кўра қонунбузарга нисбатан 13 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган ва жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланган. Шунингдек, 2021 йилнинг сентябрь ойида қайд этилган бошқа ҳолатда эса ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси, вилоят божхона бошқармаси ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент—Самарқанд йўналишида ҳаракатланиб келаётган Kia-Бонго русумли автомашина Самарқанд вилоятининг «Юқори нуқта» ЙПХ масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган. Натижада, унда кетаётган Самарқанд шаҳрида яшовчи 38 ёшли Ҳ.З. ва 31 ёшли М.Х.га тегишли 5 килограмм 953 грамм опий гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган. Маълум бўлишича, улар Тожикистондан контрабанда йўли билан ўтказилган ушбу ажал оғусини «Ўрикзор» бозори ёнида номаълум шахслардан қабул қилиб олиб, келгусида уни сотиш орқали мўмай даромад топишни мақсад қилишган. Гиёҳвандлик воситаси учун улар тожикистонлик наркосавдогарга 36 минг доллар беришган. Суд ҳукмига кўра қонунбузарлар Жиноят кодексининг 273-моддаси (гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзлаб қонунга хилоф равишда тайёрлаш, олиш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар қилиш, шунингдек уларни қонунга хилоф равишда ўтказиш) 5-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли, деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 11 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus