Ўзбекистон ва Озарбайжон президентларининг кенгайтирилган тартибдаги учрашувлари бўлиб ўтган ва унда бир қатор муҳим ҳужжатлар имзоланган. Хусусан: Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Озарбайжон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ўртасида Англашув Меморандуми; Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги билан Озарбайжон Рақамли ривожланиш ва транспорт вазирлиги ўртасида Англашув Меморандуми; Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим; Саноат мулкини муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги Битим; Халқаро автомобиль қатнови тўғрисидаги Битим; Ҳарбий соҳада ҳамкорлик тўғрисидаги ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик тўғрисидаги Битимлар; ноқонуний миграцияга қарши курашишда ҳамкорлик тўғрисидаги Битим ва Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида 2022-2024 йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури; саноат соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги ва минтақалараро ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар; Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида стратегик шерикликни чуқурлаштириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни кенгайтириш тўғрисидаги Декларация имзоланган.