Бугунги кунга қадар Афғонистондан Хитойга жалғоза (қарағай ёнғоғи) юкланган 10 та самолёт борган.
Хитойнинг Кобулдаги элчиси Ван Ю нинг сўзларига кўра, маҳаллий қарағай ёнғоғи Хитойда шу қадар машҳурки, бир неча дақиқа ичида интернет орқали 26 тонна сотилган.
Ва бу ҳали бошланиши: Хитой аллақачон афғон қуритилган меваларига эътибор қаратмоқда.