Кеча унинг аҳволи оғир эканлиги маълум қилинганди.
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Ерниязов Муса Тажетдинович 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
КечаАОКА залида коронавирус инфекцияси билан боғлиқ вазият юзасидан матбуот анжуманида коронавирус инфекциясини юқтириб олган МусаЕрниязовнинг соғлиғи ҳақида сўралганида,Анвар АлимовҚорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси, сенатор Муса Ерниязовнинг аҳволи оғир эканлигини маълум қилганди.
"У респиратор муолажалар олмоқда, ўпкани сунъий шамоллатиш тартибида даволанмоқда. Уни Туркия ё бошқа бирор жойга олиб чиқиш ҳақида гап йўқ", деганди у.