Добавить новость


World News in Uzbek


Новости сегодня

Новости от TheMoneytizer

Касалликни эрта аниқлаш даволаш харажатларини камайтиради

Аввал хабар берганимиздек, O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва партиянинг Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси аъзоларидан таркиб топган ишчи гуруҳ Қарши шаҳридаги Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят бўлимида бўлиб, болалар ва аёлларда учрайдиган хавфли ўсма касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш борасидаги ишлар билан танишишди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари Актам Хаитов бу ерда яратилган қулайликлар, замонавий тиббий асбоб-ускуналар, шифокорлар фаолиятини ўрганар экан, бундай замонавий тиббий хизматларнинг вилоятларда йўлга қўйилаётгани мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор қаратилаётгани натижаси эканлигини таъкидлади.

Марказ раҳбари, тиббиёт фанлари номзоди Адҳам Пармонов хавфли ўсма касалликларининг олдини олиш учун уни барвақт аниқлаш, бунда жойлардаги қишлоқ оилавий поликлиникаларида бирламчи патранаж хизмати намунали йўлга қўйилиши лозимлиги ҳақида айтиб ўтди. Шифокорнинг куюниб айтишига кўра, касалик хуруж қилганидан сўнг беморлар мурожаат қилишаяпти ва бундай беморларни даволаш жуда қийин кечаяпти.  Шунинг учун ҳам биз жойларда назоратда турган фуқароларни тез-тез тиббий кўрикдан ўтказиб келаяпмиз.

Шифокорнинг айтишига кўра, бу касалликларни даволаш уч босқичда – хирургия, кимё терапия ва нуртерапия йўли билан амалга оширилади.  Ўтган йили Чехиядан энг замонавий нуртерапия тиббий асбоб-ускунлари келтирилди. Яқинда ускуналарни монтаж қилиш ишлари бошлаб юборилади.

Марказ раҳбарига депутатлар “нега хориждан келтирилган замонавий тиббий асбоб-ускуналар бир йилдан буён ўрнатилмаётгани ҳақида сўрадилар.   Монтаж ишлари хорижлик мутахассислар билан ҳамкорликда амалга оширилиши учун уларни кутишга мажбур бўлишаётган экан. Шифохонада даволанаётган беморлар ҳам монтаж ишлари тезроқ амалга ошишидан манфаатдор эканлигини айтишди.

– Ускуналар чанг босиб ётса, бундан кимга фойда, – дейди косонлик бемор Рисолат Ходжаева. – Агар шу нуртерапия асбоб-ускуналари ишга тушса, биз узоқ йўл босиб Тошкентга бориб юрмасдик.

Нишонлик Шуҳрат Абдиев марказда томография ишламаслигидан нолиб гапирди. Яна бир нишонлик бемор Рўзигул Аллаева бу ерда ётиб, кардиология марказига қатнашга мажбур бўлаётганидан куюнди. Бу марказда мутахассислар камлиги учун томография натижаларини кардиология марказига бориб, ўқитиб келишаяпти. Марказда даволанаётган Гулнора Жўраеванинг ўғли Шерзод шифокорларнинг қўполлиги, беморларга ҳушмуомилада бўлмаганидан кўнгли оғриётганини яширмади.

Шу куни марказ мажлислар залида ишчи гуруҳи аъзолари шифокорлар билан учрашув ўтказди. Қизғин кечган мулоқотлар чоғида бўлим бошлиғи Абдусалим Мўминов 20 йилдан буён шу соҳада хизмат қилаётганини айтиб, Европа мамлакатларининг бирида малака ошириб келишда кўмак беришни сўраган бўлса, ҳамшира Матлуба Рўзиқулова шифокорлар иш ҳақини ошириш масалаларини бир кўриб чиқиш таклифини айтди. Шунингдек, Ҳамшира Зуҳра Неъматова шифокорларга автокредит ажратиш ҳақида ва марказнинг болалар бўлими бошлиғи Юсуф Умаров шифокорларнинг ўзларини тиббий кўрикдан ўтказишни бепул қилиш борасида таклиф берди.

Ишчи гуруҳи раҳбари ва депутатлар марказ фаолиятида учраётган камчиликлар, шифокорлардан тушган таклифларни қайд этишди ҳамда зарур чора-тадбирлар белгилашини билдиришди.

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши

матбуот хизмати

Читайте на сайте


Smi24.net — ежеминутные новости с ежедневным архивом. Только у нас — все главные новости дня без политической цензуры. Абсолютно все точки зрения, трезвая аналитика, цивилизованные споры и обсуждения без взаимных обвинений и оскорблений. Помните, что не у всех точка зрения совпадает с Вашей. Уважайте мнение других, даже если Вы отстаиваете свой взгляд и свою позицию. Мы не навязываем Вам своё видение, мы даём Вам срез событий дня без цензуры и без купюр. Новости, какие они есть —онлайн с поминутным архивом по всем городам и регионам России, Украины, Белоруссии и Абхазии. Smi24.net — живые новости в живом эфире! Быстрый поиск от Smi24.net — это не только возможность первым узнать, но и преимущество сообщить срочные новости мгновенно на любом языке мира и быть услышанным тут же. В любую минуту Вы можете добавить свою новость - здесь.




Новости от наших партнёров в Вашем городе

Ria.city
Музыкальные новости
Новости России
Экология в России и мире
Спорт в России и мире
Moscow.media










Топ новостей на этот час

Rss.plus