Россия банки асосий ставкани йиллик 16% даражасида сақлаб қолди. Бу ҳақда Россия регулятори хабарида айтилади. «2024 йил 16 февралда Россия банки директорлар кенгаши асосий ставкани йиллик 16,00% даражасида сақлаб қолишга қарор қилди. Куз ойларига нисбатан жорий инфляция босими пасайган, аммо юқорилигича қолмоқда. Ички талаб товарлар ва хизматлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш имкониятларидан сезиларли даражада ошиб бормоқда. […]
Айни дақиқаларда Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бокс бўйича "IBA Чемпионлар оқшоми" турнири ўтказиляпти.
Биз учун аҳамиятлиси, ҳамюртимиз Миразиз Мирзахалилов ушбу турнир доирасида мексикалик Луис Родригес Оканага қарши рингга кўтарилди. 10 раунд давом этган жангда Миразиз Мирзахалилов очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, жанг IBA чемпионлик камари учун Элиминатор мақомида бўлиб ўтди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда давлат раҳбари Андижондаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини беришни таклиф қилиб, марҳум санъаткор ҳақида гапирди.
Давлат раҳбари ўзбек қўшиқчилик санъати ривожида ўчмас из қолдирган Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий мукофоти совриндори, машҳур ҳофиз Шерали Жўраев ёшларга катта мактаб қолдириб кетганини қайд этган.
“Шерали Жўраев ёшларга катта мактаб қолдириб кетган, десак тўғри бўлади. Читать дальше...
Талабалар учун “Uzbekistan Airports” АЖ стипендияси жорий этилмоқда. Бу ҳақда авиакомпания расмий сайтида хабар қилинди. Қайд этилишича, иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва молиявий рағбатлантириш мақсадида 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Тошкент давлат транспорт университетининг “Авиация транспорти муҳандислиги” факультети юқори босқич талабалари учун “Uzbekistan Airports” АЖ стипендияси жорий этилади.
Photo: AFP
Россия ҲАМАС ва бошқа Фаластин гуруҳлари, жумладан “Фатҳ” аъзоларини Исроил-ҲАМАС уруши ва Яқин Шарқдаги бошқа масалалар бўйича музокаралар ўтказиш учун Москвага таклиф қилди. Бу ҳақда Al-Arabiya нашри Кремль матбуот хизмати тарқатган хабарга асосланиб маълум қилди.
Россия маъмурияти 29 февралдан бошлаб ўнга яқин фаластинлик гуруҳлар ўзаро музокаралар ўтказиш учун Москвага таклиф қилиниши ҳақида хабар берган. Музокаралар асосан икки қисмга бўлинган Фаластин уни ягона раҳбарият... Читать дальше...
Боку “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди. -52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Қайд этиш жоиз, бу Келдиёрованинг “Катта дубулға” мусобақаларидаги бешинчи олтин медали бўлди. Шунингдек, у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиада рейтинги […]
Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий танқидчиси, 3 йилдан зиёд вақтдан бери қамоқда сақланаётган мухолифатчи 47 яшар Алексей Навальний 16 февраль куни камокхонада вафот этгани хабар килинди.
Фото: Google Images
Россия Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев ҳозир Афғонистонда 20 га яқин террорчи ташкилот, уларда 23 мингдан ортиқ жангари борлигини айтди.
Патрушев Бишкекда Хавфсизлик Кенгаши котибларининг Афғонистон масалалари бўйича йиғилишида Афғонистон Ғарбнинг чексиз геосиёсий саргузаштлари занжирининг ҳалқаларидан бири эканлигини ва Афғонистондаги ҳозирги мураккаб вазият учун асосий масъулият АҚШ ва унинг иттифоқчилари зиммасига тушиши кераклигини айтди.
Унинг сўзларига кўра... Читать дальше...
Photo: Iran Press
16 февраль куни Россия ва Эрон хавфсизлик кенгаши раҳбариятлари Теҳрон ва Москва ўртасида хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш йўлларини муҳокама қилиш учун йиғилиш ўтказган. Унда қатор келишувларга эришилган. Бу ҳақда Iran Press нашри хабар берди.
Россия Миллий хавфсизлик кенгаши матбуот хизмати баёнотида айтилишича, Эрон Ислом Республикаси Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Акбар Аҳмадиён ва Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев Қирғизистон пойтахти Бишкекда учрашган. Читать дальше...
Кўрсатувимизнинг кечаги сонига келган шарҳлар орасида баҳсталаблари ҳам талайгинаки, уларнинг энг характерлилари юзасидан ўз фикрини билдиришни таниқли ёзувчи Нурулло Отахоновдан илтимос қилдик. Сарвар Усмон суҳбатлашди.
Диёра Келдиёрова Боку "Катта Дубулға" турнири ғолиби! Боку “Катта дубулға” мусобақасининг биринчи куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли якунланди.
-52 кг вазн тоифасида иштирок этган Диёра Келдиёрова финалда икки карра Олимпия ўйинлари совриндори италиялик Одетте Жуфрида устидан ғалаба қозониб, олтин медалга сазовор бўлди. Қайд этиш жоиз, бу Келдиёрованинг “Катта дубулға” мусобақаларидаги бешинчи олтин медали бўлди.
Шунингдек, у жаҳон ва Париж-2024 Олимпиада рейтинги учун 1000 очкони ҳам ўз ҳисобига қўшиб қўймоқда. Читать дальше...
16 февраль куни Хонобод шаҳрида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Андижон вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш масалалари муҳокамаси бўйича йиғилиш ўтказилди. Андижон вилоятида саноат, тадбиркорлик, қишлоқ хўжалиги, туризм ва ижтимоий соҳалар ривожланмоқда. Шу билан бирга, ҳали фойдаланилмаган имкониятлар ҳам кўп. Йиғилишда шундай имкониятлар кўрсатилиб, уларни ишга солиш бўйича чоралар ва масъуллар белгиланди. Бу йил Андижонда […]
Қаршининг “Насаф” жамоаси ўз уйида “Ал Айн” билан нурсиз дурангга имзо чеккани кўпчиликни ранжитгани рост. Шунга қарамай, ҳали кураш давом этади. Бугун, “аждарлар”нинг “Марказий”даги ўйинини таҳлил қиламиз. Жавоб ўйинида “аждарлар”да имконият борми? Қаршидаги омадсиз ўйиннинг асосий сабаби нима? Бу йил “Насаф”дан нима кутиш керак? Шу ва бошқа саволларга жавоб оласиз.
Баҳсдан аввал Рўзиқул Бердиев учун тақдир чинакам бошқотирма тайёрлаб қўйган эди. Алибек Давронов, Шерзод Насруллаев, Зоран Марушич... Читать дальше...
Амалдаги тартибга кўра ота-она фарзанди то вояга етгунга қадар унинг моддий таъминотини таъминлаш елкасидаги мажбуриятдир. Амммо, айрим ҳолларда бу маъсулиятни унутиб, ўз жигарбанди таъминотидан бўйин товлаб келаётган оталар ҳам афсуски учраб турибди. Тўрақўғон туманида туғилган, К.Мамадалиев ҳам ана шундайлар сирасига киради.
Бўлмаса, суд қарори билан белгиланган ҳар ойда тўланиши лозим бўлган алимент пулларини маъсулият билан тўлаб келарди. К.Мамадалиев алимент тўламай, боз устига жуфтакни ростлаб беркиниб юрди. Читать дальше...
В пресс-службе детского омбудсмана предоставили подробности инцидента.
Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон ҳукумати Россияга қарши молиявий санкцияларга қўшилишга қарор қилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар қўмитаси қонун лойиҳасининг мазмун-моҳияти юзасидан расмий ахборот берди.
Маълум қилинишича, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2024 йил 13 февралдаги мажлисида “Иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқариш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати... Читать дальше...
«Ўзгидромет» 17 феврал, шанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Йўлларда яхмалак кузатилади. Шамол ғарбдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси –3...–5 даража, кундузи –1 ...+1 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шамол шарқдан 7–12 метр/секунд тезликда эсади... Читать дальше...
Фото: BBC
Эшак ўғирлаш Африканинг аксар қисмида кенг тарқалган. Эшак териси глобал савдосининг қурбонларидан бу каби ҳолатлар юзасидан шикоятлар келиб тушмоқда, деб ёзади BBC.
Бундай жиноятнинг асосий сабаби Хитойда ишлаб чиқариладиган “Эжиао” номли эшак териси желатинидан тайёрланадиган анъанавий дори-дармон ҳисобланади. Маълумотларга кўра, у умумий соғломлаштириш ва ёшартириш, қонни кўпайтириш, уйқуни яхшилаш ва туғилиш кўрсаткичларини ошириш каби кўплаб афзалликларга эга. Мазкур дори узоқ йиллардан буён мавжуд бўлишига қарамай... Читать дальше...
Германия, Канада, Корея ва Япония каби давлатлардан ўзбекистонлик ишчиларга буюртма бор. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев Андижон вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор вазифалари юзасидан ўтказилаётган йиғилишда маълум қилди.
«Германия, Канада, Корея, Япониядан ишчиларга буюртма бор, номзодлар учун асосий талаб, бу – тил билиш. Лекин Андижонда чет тилини яхши биладиган 1,5 мингга яқин ёшлар бор, холос.
Шу муносабат билан хориждаги иш берувчилар талаби асосида 5 минг... Читать дальше...
Фото: Президент матбуот хизмати
Андижон вилоятида ўтаётган йиғилишда президент Шавкат Мирзиёев пора билан қўлга тушган Когон тумани прокурори ҳақида тўхталиб ўтди.
«Мен нима учун буни элга айтяпман? Буям бош прокурор ҳаракати билан амалга ошяпти. Бу ўзи курашчи бўлиб, ходими ўғри бўлса, дардимизни кимга айтайлик?
3 кун олдин менга айтди, мен айтдим, «индаманглар, эртага суддан қайтмаслиги керак бу нарса», дедим. Секин-секин 200 минг долларни гаплашган. 91 мингни олиб келяпти, «йўқ, наригисини ҳам олиб келасан», деяпти. Читать дальше...
Рейсы между столицами Узбекистана и Польши будут выполняться трижды в неделю авиакомпанией LOT Polish.
Президентимиз ўзбек қўшиқчилик санъати ривожида ўчмас из қолдирган Ўзбекистон ва Тожикистон халқ артисти, Алишер Навоий мукофоти совриндори, машҳур ҳофиз Шерали Жўраев номини барчамиз алоҳида ҳурмат билан эсга олишимизни таъкидлади. Давлатимиз раҳбари Андижон шаҳридаги санъат мактабига Шерали Жўраев номини бериш таклифини илгари сурди. Бу мактаб Мусиқа ва санъат коллежига айлантирилиб, грант асосида замонавий кадрлар тайёрлаш йўлга […]
17 февраля в Ташкенте состоится открытие игрового клуба Bazz Game. В честь данного события проходит розыгрыш призов, среди которых люкс тур на двоих в Анталию от Asialuxe Travel.
Фото: Rferfl
Эрон қўшни давлатлар билан қуруқликдаги чегараларини ёпишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Эрон қуролли кучлари қуруқликдаги қўшинлари қўмондони, бригада генерали Амир Киумарс Ҳайдарийга таяниб, Мehr хабар берди.
“Географиямиздаги барча давлатлар бизнинг яхши қўшниларимиздир. Ислом республикаси ҳеч қачон қўшни давлатларнинг ҳудудларига таҳдид, тажовуз қилиш, бостириб кириш ёки эгаллаб олиш ниятида бўлмаган. Аммо мамлакатнинг барқарор хавфсизлигини таъминлаш қуролли кучлар зиммасига юкланган вазифа бўлиб... Читать дальше...