Озарбайжон Марказий сайлов комиссияси (МСК) навбатдан ташқари президентлик сайловлари натижаларини сарҳисоб қилди. Илҳом Алиев 92,12 фоиз овоз билан ғалаба қозонди.
11 февраль куни Озарбайжон Марказий сайлов комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди. Энди сайлов натижалари тўғрисидаги МСК баённомаси Конституциявий судга юборилади. Сайловда фуқароларнинг 76,43 фоизи иштирок этган. Илҳом Алиев яна етти йил президентлик қилади.
Жами 4 миллион 577 минг 693 нафар сайловчи Алиевга овоз берган. Бошқа... Читать дальше...
Болгариянинг София шаҳрида ўтаётган бокс бўйича Странжа—2024 мусобақасида 11 февраль, якшанба куни финал баҳслари бўлиб ўтди.
-71 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Иқболжон Холдоров жазоирлик Моҳамед Маҳелоуфни 5:0 ҳисобида таслим этиб, олтин медалга эга чиқди.
-60 кг вазн тоифасида Абдумалик Ҳалоков тожикистонлик Асрор Воҳидовни қийинчиликсиз ортда қолдириб, олтин медални нақд қилди.
-54 кг вазнда Хўжаназар Нортожиев мезбон давлат боксчиси Ясен Радевни мағлубиятга учратди.
-75... Читать дальше...
Олий Мажлис Қонунчилик палатасига “Болаларни зўравонликларнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилди. Бу ҳақда парламент қуйи палатасининг ахборот хизматига таяниб, ЎзАга хабар берди.
Қонун лойиҳасида болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга масъул давлат органлари ва ташкилотлар, шунингдек, уларнинг ваколатлари белгиланмоқда.
Бундан ташқари,... Читать дальше...
Фото: Reuters
Мьянма хунтаси мамлакатдаги барча ёш эркак ва аёллар учун мажбурий ҳарбий хизматни жорий қилди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.
Тегишли қарор мамлакатнинг турли ҳудудларида кенгроқ автономия учун курашаётган қуролли исёнчи кучларни жиловлаш фонида амалга ошмоқда. 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган эркаклар ва 18 ёшдан 27 ёшгача бўлган аёллар икки йилгача, 45 ёшгача бўлган шифокорлар эса уч йилгача хизмат қилишлари керак. Фавқулодда вазият амал қилганда хизмат муддати жами беш йилга узайтирилиши мумкин. Читать дальше...
Фото: Al Bawaba
Сурия Исроилга қарши бир неча бор уруш олиб борган ва яна кўплар урушларга тайёр. Бу ҳақда Сурия ташқи ишлар вазири Фейсал Миқдодга таяниб, “РИА Новости” хабар берди.
“Сурия сионистик тузумга (Исроил) қарши бир неча урушлар олиб борди ва бошқа урушларга тайёр. Қачон ва қаерда бўлишини Сурия ҳал қилади”, — деди Сурия ташқи ишлар вазири.
У Дaмашқда Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳиян билан ўтказган матбуот анжуманида тегишли фикрни билдирган. Фейсал Миқдод мамлакат ҳудудининг бир қисмини Исроил... Читать дальше...
Фото: Getty Images
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху фаластинликлар бошпана сифатида фойдаланаётган Рафаҳга ҳужум қилишни буюрди. Миср Исроилни бу борада огоҳлантирди. Бу ҳақда ABC News хабар берди.
Нетаньяху ҳужумнинг янги босқичи бошланишидан олдин Рафаҳдан юз минглаб одамларни эвакуация қилишни таъминлашга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, Исроил ҳарбийлари эвакуация бўйича “режа ишлаб чиқмоқда” ва одамларни қаерга жойлаштириш ҳақида ўйламоқда.
“Биз буни тинч аҳолининг Рафаҳдан... Читать дальше...
"Странжа" турнирининг навбатдаги финал жанги -75 кг вазн тоифасида ёш боксчимиз Жавоҳир Умматалиев иштирокида бўлиб ўтди.
У мезбонлар вакили Виллиам Чоловга қарши муросасиз жанг олиб борди. Якунда жанг мобайнида устунлик қилган боксчимиз 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ушбу халқаро турнир чемпионига айланди.
"Странжа" турнирининг финал баҳслари жуда қизиқарли тарзда кечмоқда. Навбат -71 кг вазн тоифасига ҳам етиб келди. Бу вазн тоифасида Иқболжон Ҳолдоров финалга қадар йўлни ажойиб тарзда босиб ўтди ва у ҳал қилувчи жангда жазоирлик Моҳамед Маҳелоуфга қарши баҳс юритди.
Албатта, ушбу қарама-қаршилик жуда кескин тарзда кечди. Жазоирлик боксчи жиддий қаршилик кўрсатди. Бироқ, юртдошимиз ўзининг аниқ ҳаракатлари билан жанг тақдирини ҳал қилди. Якунда, ҳакамлар 5:0 ҳисобида Иқболжон Холдоровнинг ғалабасини қайд этишди. Читать дальше...
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида тонг қоронғисида маҳалла раиси ва ходимлари давлат мадҳиясини куйлаётгани акс этган видеолавҳалар тарқалмоқда. Тармоқларда киноя билан “инновацион” деб баҳоланган ғоя ташаббускори Қаҳрамон Қуронбоев экани айтилмоқда.
"Странжа" турнирида иштирок этаётган энг номдор боксчиларимиздан бири Абдумалик Ҳалоков финал баҳсида Тожикистон вакили Асрор Воҳидовга қарши баҳс юритди. Шуни айтиб ўтиш керакки, Воҳидов ярим финалда яна бир ҳамюртимиз Дилшод Абдумуродовдан устун келган эди.
"Класс" борасида анчагина устун бўлган Ҳалоков рақибига имконият қолдирмади ва 5:0 ҳисобида зафар қучиб, делегациямиз таркибига навбатдаги олтин медални қўшиб қўйди.
Мусобақа сарҳисобига бағишланган маросимда Халқаро оғир атлетика федерацияси (IWF) президенти Муҳаммад Жалуд, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адҳам Икрамов, Спорт вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов иштирок этишди.
3-10 февраль кунлари ўтган қитъа биринчилигида Осиёнинг энг кучли жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боришди. Якунда Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари жами 8 та олтин... Читать дальше...
Фото: Reuters
Ғазо секторидаги БМТ қароргоҳи (UNRWA) остида ҲАМАСнинг қўмондонлик тунелли топилди. Бу ҳақда Исроил армиясига таяниб, Reuters хабар берди.
Исроилнинг армия муҳандислари хорижий ОАВ мухбирларини туннелга олиб борган. UNRWA штаб-квартираси Ғазо шаҳрида жойлашган. Журналистлар бетон билан қопланган туннелга тушган. Экскурсияни олиб борган армия подполковнигига кўра, тор, дим ва баъзан айланма йўлак орқали йигирма дақиқалик пиёда юриш орқали туннелга етиб келишган.
Ҳарбийлар... Читать дальше...
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Андижон вилояти Марҳамат туманида кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлган Бу ҳақда Фақулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, бугун 2024 йил 11 феврал куни соат 14:00 да ФВБга Марҳамат тумани “Ўзбекистон” МФЙда жойлашган кўп хонадонли икки қаватли уйда ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳодиса жойига 7 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси соат 14:06 да етиб бориб, соат 14:44 да ёнғин ўчирилган.
“Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган... Читать дальше...
Фотоколлаж: Kun.uz
“Капиталистик Ғарб”га қарши турган советлар ўз вақтида дунё бўйлаб жуда йирик жосуслик тармоқларини ташкил этган. Айрим жосуслар бошқа исм-шариф билан маҳаллий миллат вакилига айланиб, ўзи ишлаган давлатда узоқ йиллар яшаган. Улар орасида ўша давлат мукофотларини олган жосусларгача бор. Бундай жосусларнинг фаолияти сир сақланган бўлиб, яқинда ФСБ улардан бир гуруҳини махфийликдан чиқарди.
СССР иккинчи жаҳон урушидан сўнг Ғарб дунёсига рақобатчи қутб сифатида майдонга чиқади. Читать дальше...
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп агар НАТО аъзолари иттифоқ олдидаги молиявий мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, Россияни уларга ҳужум қилишга “рағбатлантиришини” айтди ва Оқ уйни ғазаблантирди. Бу ҳақда РИА Новости The Guardian нашрига таяниб хабар берди.
“Катта давлатнинг президентларидан бири ўрнидан туриб деди: Хўш, жаноб, агар биз тўламасак, Россия бизга ҳужум қилса, бизни ҳимоя қиласизми? “Мен айтдим: тўламадингиз, сизда кечикиш бор”, дедим”, — деб эслади у шанба куни Жанубий Каролинада сайловолди митингида. Читать дальше...
Қор қоплонларининг яшаш муҳитини асраб-авайлаш бўйича Самарқанд резолюцияси қабул қилинди. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди. Бугун Қор қоплони ва экотизимларни муҳофаза қилиш бўйича глобал дастур (GSLEP) бошқарув қўмитасининг вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг қайд этишича, қор қоплони ва унинг экотизимларини асраб-авайлаш катта мерос ва маданий аҳамиятга эга.
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни... Читать дальше...
Рафаҳдаги вайрон қилинган уй.
Фото: AP
Исроил армияси Ғазо секторидаги Рафаҳ шаҳрига ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Халқаро ташкилотлар эса Тель-Авив маъмуриятини айни пайтда 1,5 миллион фаластинлик жон сақлаётган мазкур шаҳарга ҳужум оммавий қирғинга олиб келишидан огоҳлантирмоқда. Хусусан, БМТ Рафаҳдаги тинч аҳоли вакилларини ҳимоя қилиш лозим деб ҳисоблайди.
Таҳлилчилар Ғазода давом эттаётган жадал ҳарбий ҳаракатлар ҳамда бомбардимонлардан жонини асраб учуш Рафаҳда жам бўлган... Читать дальше...
“Ўзгидромет” 12 февраль, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра:
Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-7 даража илиқ, кундузи 12-14 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3 даража совуқ—2 даража илиқ, кундузи 11-16 даража илиқ бўлади. Читать дальше...
Ҳозирги даврда оилада эр-хотиннинг ҳар иккаласи ҳам ишлаши одат тусига киргани сабабли кўп давлатларда меҳнат маданияти ҳам шунга мос ўзгариб боряпти. Авваллари фақат аёллар бола парвариши учун ишдан таътилга чиққан бўлса, ҳозир ривожланган давлатлар буни ота-она бирга амалга оширишига қўйиб бермоқда. Яъни оталар ҳам боласини катта қилишда иштирок этиши ва таътил олиб уни маълум муддат парваришлаши мумкин. Давлат эса уларнинг ишламаган пайтига ҳам пул тўлайди.
Оталик таътилига қайси давлатларда энг яхши тўланади? Читать дальше...
Фото: Энергетика вазирлиги
Самарқанд вилоятида айрим истеъмолчиларнинг энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланишлари натижасида тизимга 5 млрд сўмлик зарар етказилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2024 йил 7-9 феврал кунлари “Ўзэнергоинспекция”, Бош прокуратура, ИИВ ҳамда электр ва газ таъминоти корхоналари ходимлари ҳамкорликда Самарқанд вилоятида ўтказган назорат тадбирларида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра... Читать дальше...
Фото: Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан Тошкентдаги саноат корхоналарида экологик мониторинг ўтказилмоқда.
Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, экологик мониторинг “Салар”, “Бектемир” ва “Бўзсув” оқова тозалаш иншоотларига боғланган канализация тармоқларига ишлаб чиқариш оқова сувлари чиқараётган саноат корхоналарида ўтказилмоқда.
Мониторинг пойтахтдаги 140 та саноат корхоналарини қамраб олади. Читать дальше...
Фото: Видеодан кадр
Фарғона вилоятида 23 та ҳолатда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида тизимга 7 миллиард 315 миллион сўм зарар етказилгани аниқланди, деб хабар беради Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.
Маълум қилинишича, 1–8 феврал кунлари «Ўзэнергоинспекция» томонидан ДХХ, Бош прокуратура ва ИИБ ҳамда электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликда Фарғона вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган 23 та ҳолат аниқланган. Читать дальше...
Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 21-турида “Байер” ва “Бавария” 10 февраль, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашув “Байер”нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйиндаги голлар Жосип Станишич, Алехандро Грималдо ва Жереми Фримпонг ҳисобига ёзилди.
Хаби Алонсо шогирдлари чемпионатдаги мағлубиятсиз сериясини давом эттирди ва 55 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Мюнхенликлар энди улардан 5 очко ортда қолмоқда.
Бундеслига
21-тур баҳси
“Байер” – “Бавария” 3:0
Голлар... Читать дальше...
Фото: Фарғона вилояти ИИБ ахборот хизмати
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди, деб хабар беради вилояти ИИБ ахборот хизмати.
Маълум қилинишича, 9 феврал куни туман ИИБ ҳамда ДХХ ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида “Беруний” МФЙда яшовчи, 46 ёшли А.Х. яшаш хонадонининг омборхонасида жами 7 килограмм 170 грамм миқдорида наша гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётгани аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилди. Читать дальше...
Жамиятни бирлаштириш – давлатнинг энг биринчи вазифаси. Жамият қачон давлатга бирлашади – қачонки умумий ўзлик, умумий мақсадга эга бўлса. Одамлар қачон давлатга ишонади, қачонки эркин ва ҳур инсонлар ўз муаммоларини билдира олса ва давлат уларни эшитаётганини, муаммоларига ечим излаётганини ҳис қилса...
Дунё тажрибаси шуни кўрсатадики, жамиятни энг кучли интеграция қилувчи восита – бу телевидение, қолаверса, бошқа оммавий ахборот воситалари ҳисобланади. Айниқса, 20-асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб... Читать дальше...