Сергелида тўппончадан ўқ узган шахс ушланди (видео)
Бугун, 21 октябрь куни тахминан соат 12.00да Тошкент шаҳри Сергели туманида жойлашган авто эҳтиёт қисмлари бозори оралаб қўлида тўппонча билан юрган шубҳали шахс аниқланган. Атрофдаги харидор ва сотувчилар эътиборини тортган шахс ҳақида ИИБ ходимларига мурожаат қилингач, воқеа жойидан узоқда бўлмаган ИИБ ходимлари шубҳали шахс билан суҳбатлашган. Маълум қилинишича, 1979 йилда туғилган, Тошкент шаҳрида яшовчи фуқаро Н.А. пневматик тўппонча билан ҳавога ўқ узгандан сўнг, атрофдагиларнинг эътиборини тортган. Читать дальше...