«Барселона» клуби «Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер хизматига қизиқиш билдирмоқда. Goal хабарига кўра, каталонияликлар 68 ёшли мутахассисни Эрнесто Вальвердега ўринбосар сифатида кўрмоқдалар. Ўз навбатида у «Барселона» билан ҳамкорликни узайтиришга шошилмаяпти. Венгер «Арсенал»да 22 йил ишлади ва шу йил ёзда жамоани тарк этган эди.