Жануби-Ғарбий махсус ҳарбий округи қўшинлари қўмондонлиги ва Қашқадарё вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Ватан муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир” шиори остида Қарши шаҳрида бунёд этилаётган “Ватанпарварлар” боғида “Мардлик ва жасорат” дарслари намунали кўринишда кўргазмали ташкил этилди.