Интернет саҳифаларини кузата туриб, бир видео лавҳага кўзим тушди. Ёши элликларга бориб қолган бир аёл 25 ёшлар атрофидаги ўн чоғли йигитлар ичига кирволиб тенгма-тенгига рақсга тушяпти. Йигитлар “ҳа, янга, ўйнанг, ҳа, янга, қўймайсиз-да-а?” деб қийқириб ётишибди. “Янга”миз ҳам бу овозлардан янада завқланиб, шунақанги хиром айлаяптики, асти қўяверасиз. Ўйлаб қоласан киши, янганинг қиз-ўғиллари, борингки, қуда-андалари ҳам […]