Орадан бир кун ўтганидан кейин газеталарда қотиллик ҳақида шов-шув кўтаришди. “Профессионал жиноий гуруҳ томонидан бутун бир оила, яъни беш одам ўлдириб кетилди”, дейилганди улардан бирида. Унда Витя Тимофеевичнинг ким эканлиги ҳақида қисқача маълумот ҳам берилганди. Газетани ўқиган Шоҳруҳ кулди. — Бахтиёр, қара, биз неча кишининг умрига зомин бўлибмиз. Мурдалар танасидан олинган ўқлар падаркушнинг тўппончасидан отилганини […]