Чирчиқ ва Янгийўлда 100 яқин объектлар жонлантирилади
Мазкур объектларнинг жами қурилиш майдони 50,0 минг квадрат метрни, эгаллаган ер майдонлари эса 20,6 гектарни ташкил этади.
Ҳозирда туман ҳудудидаги мазкур 23 та объект негизида мулкдорлар томонидан янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифи берилган.
Қўмита ўтказган хатловлар Чирчиқ шаҳри ҳудудида ҳам аввал хусусийлаштирилган ва ҳозирда бўш турган 70 та объект мавжудлигини кўрсатди. Мазкур объектларнинг жами қурилиш майдони 235,0 минг квадрат метр, эгаллаган ер майдонлари 50,0 гектарни ташкил этади. Улар қаторида собиқ пойафзал ва парранда фабрикалари ҳам бор.
Чирчиқ шаҳридаги бўш объектлардан 34 таси негизида янги ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш таклифи берилди.