Кобулда шиалар масжидига қилинган ҳужумда 28 одам ҳалок бўлди
Вазирликнинг матбуот хизмати раҳбари Муҳаммад Исмоил Озодлик билан суҳбатда ҳужумда аксари ёш болалар ва аёллардан иборат 50дан ортиқ киши яраланганини айтди.
25 август оқшомида икки ҳудкуш тарафидан амалга оширилган ҳужумга "Исломий давлат" экстремист гуруҳи масъулиятни зиммасига олди.
Полицияга кўра, икки ҳудкуш масжидга кириб ўзини портлатган.
Яна икки ҳужумчи одамларга қарата ўт оча бошлаганида полиция тарафидан отиб ўлдирилган.