Президент Мирзиёев пиёз, саримсоқпиёз ва бошқа сабзавотларга доир қарор имзолади
Бу ҳақда хабар қилган Президент матбуот хизматига кўра, қарордан мақсад аҳолини эрта баҳорда озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларининг барқарорлигини таъминлаш учун 2017 йил август-сентябрь ойларида пиёз ва саримсоқпиёз экинлари ҳамда ноябрь-декабрь ойларида сабзавот экинларининг экспортбоп ва юқори ҳосилли навларини тўқсонбости усулида қисқа муддатларда экиш, агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказиш, уларга талаб этиладиган моддий-техника ресурсларини етказиб беришдир.
Ҳужжатда қарор ижросини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб қўйилган.