Президент Мирзиёев 16 августда имзолаган фармонга биноан 2019 йилнинг 1 январидан бошлаб ҳорижга чиқиш стикерлари бекор қилинади ва хорижга чиқиш паспорти жорий қилинади. Фармонда айтилишича, Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилдан бошлаб жорий этилган амалдаги биометрик паспорти шахсни ва эгасининг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжат саналади, ҳамда Ўзбекистон ҳудудида фойдаланилади.