Ўзбекистонни тарк этиб, Россиянинг Қозон шаҳрида яшаётган Маърифат Худойназарова вояга етмаган ўғли 5 ойдан буён вақтинча сақлаш марказида ушлаб турилганидан Озодликка шикоят қилди. Она ўғлининг Тошкентга бериб юборилишидан хавфсирамоқда. Худойназарованинг иддаосича, унинг оиласини Навоий вилоят махсус хизматлари диний айбловлар билан таъқиб қилмоқда, ўзи ҳам, эри ҳам Ўзбекистонда ички қидирувда.