"Тўловдан олдин сув яхши, пул йиғиб кетганидан кейин яна ўша аҳвол"
"Sizdan Telegram" лойиҳасида Сиздан келаётган хабарлар, фото ва видеолар ўрин олади. Telegram, WhatsApp тармоғидаги рақамларимиз: +420 724 971 539; +420 724 740 755. Электрон почтамиз: ozodlikmail@gmail.com 60 йилдан зиёд вақт мобайнида холис журналистика андазалари асосида фаолият юритаётган Озодлик радиоси, агар истасангиз, шахсингиз сир қолишини кафолатлайди. ******************************************************************************
Муҳим эслатма: "Sizdan Telegram" лойиҳасида бериладиган маълумотлар учун Озодлик таҳририяти масъул эмас!
"Тўловдан олдин сув яхши, пул йиғиб кетганидан кейин яна ўша аҳвол"
"Навоий вилоят, Қизилтепа шаҳрининг марказий кўчалари, асосан Ўзбекистон, Навоий ва Қодирий кўчаларида яшовчи аҳоли бир неча йилдан буён ичимлик суви муаммосига дуч келмоқда.
Юқорида айтилган кўчалар икки қаватли уйлардан иборат. Олдинлари эрталаб ва кечқурун икки соатдан сув беришарди. Энди эса икки-уч кунлаб сув бўлмайди. Кўчаларнинг бошида сув олиш учун халойиқ краннинг олдига навбатда туради. Сувсиз қолган домлар яшовчилари 5-6 та пақирни кўтариб чиқади. Жазирама иссиқда ҳам очишга ва ҳам ювинишга сув керак. Навбатингиз энди етганда сувни ўчириб қўйишади. Туман ҳокимига бир неча марта қилган мурожаатимиз натижасиз қолди. Ундан юқорига арз қилишга қўрқасан киши. Ҳокимиятдагиларнинг ўзлари бир кун келиб, домда иссиқ кунларда яшаб куришсин, ўшанда тушунишади.
Сув учун икки-уч ойда пул йиғишга келишдан олдин бир икки кун сув яхши келади. Аммо, пул териб кетилган кундан бошлаб яна ўша аҳвол. Қизилтепа шаҳридек жойда, яна шаҳар марказидаги кўчаларда одамлар сув қидириб, челак кўтариб, катта йўлга чиқиб юрса, наҳотки ҳоким уялмайди?"
----------------------------------------------------------------------
Илтимос, "Sizdan Telegram" лойиҳасига юбораётган хабарингизга, имкони бўлса, фото, видео ёки бошқа ҳужжатларни илова қилинг!