Ўзбекистон аҳолиси сони 32,3 млн кишидан ошди
Бу хакда хабар қилган Давлат статистика қўмитасига кўра, сўнгги 6 ойда аҳоли сони 0,7 фоизга кўпайган.
Жорий йилнинг олти ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туғилиш сони 6000га кам бўлиб, жами 311,9 минг бола туғилган.
Ўтган олти ойда ўлганлар сони 78,8 мингни ташкил этган.
Шунингдек, жорий йилда 96,3 мингта никоҳ ва 15,6 мингта ажралиш қайд этилган.