Германияда 34 яшар қуролланган шахс диско клубини ўққа тутди, 2 киши ўлди
Расмий маълумотга кўра, 30 июл куни 34 яшар қуролланган шахс клубда одамларга қарата ўт очган ва 1 кишини ўлдирган, 4 кишини жароҳатлаган. Сўнгра эса унинг ўзи полиция томонидан отиб ўлдирилган.
Полиция махсус қўшинлар шаҳарга жойлаштирилгани, боиси, ҳозирча ҳужумни якка шахс амалга оширдими ёки унинг шериклари ҳам борми - номаълум қолаётганини билдирди.
Бундан бироз аввал 26 яшар муҳожир Ҳамбург шаҳрида пичоқ билан одамларга ташланиб, бир кишини ўлдирган, 6 кишини жароҳатлаган эди. Германия расмийлари бу ҳужумчида ҳодисадан аввал радикаллик аломатлари кузатилганини билдирган.