АҚШ генерали Россияни ўз давлатига мавжуд таҳдидлардан бири, деб атади
Генерал Жозеф Данфорд 22 июл куни Колорадода ўтган Аспен хавфсизлик форумида чиқиш қиларкан: "Россия биз ҳозирда юзлашиб турган кўплаб хатарлардан бири, аммо ҳарбий қудрати катта бўлган хатардир. Ойдинки, долзарблик нуқтаи назаридан биринчи рақамли муаммо Шимолий Кореядир", деди генерал.
Шунингдек, у хатарли давлатлар сирасида Эрон ва Хитойни ҳам тилга олди.