Ўзбекистон президентининг мамлакат тиббиëт тизимини ислоҳ қилишга қаратилган танқидий чиқишлари ортидан республика тиббиëт марказларидаги юқори малакали ходимларни вилоятларга жўнатиш ҳаракатлари бошланди. Озодлик суҳбатлашган врачлар бу тадбирни “врачларни сургун қилиш”, деб атар экан, “тиббиëт марказларини заифлаштирадиган” салбий оқибатларига ҳам эътибор қаратишди.