Шавкат Мирзиёев бугун Ангрен шаҳрига борди.
“Завод ишга тушгач, 1 минг 200 га яқин киши иш билан таъминланади. Ёшлар замонавий технологияларни эгаллаб, малакали кадр бўлиб шаклланади. Ҳозиргача 68 мутахассис Хитойда малака ошириб қайтди”, деб ёзди ЎзА.
Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 26 октябрдаги фармонига мувофиқ ушбу ҳудудга «Ангрен» эркин иқтисодий зонаси мақоми берилган эди.