“20 йил давомида шунақа тизим яратдикки, яхши-яхши кадрларни “отаси қамалган”, “акаси қамалган”, деган важлар билан бошқарувга яқин йўлатмадик. Барча ўзи учун жавоб берсин. Ота ўзи учун, бола ўзи учун, ака ўзи учун. Энди ватанпарвар бўлса, ташаббускор бўлса, бошқарувга жалб қиламиз”, - деб баёнот берди Президент Мирзиёев 12 июлда ўтказган видеоселектор йиғилишида.