Президент Мирзиëевнинг навбатдаги қарори Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида бўлди. Айни пайтда бу марказга¸ хориж музейларида сақланаëтган қадимий экспонатларни Ўзбекистонга қайтариш имконларини ўрганиб чиқиш вазифаси ҳам юклатилди.