Лондондаги ёнғинда ўлганлар ва йўқолганлар сони 79тага етди
Полиция қўмондони Стюарт Канди сўнгги рақамларни 19 июнда берди. Аввалги рақамларда ўлган ёда ғойиб бўлганлар сони 58 нафар эди.
Ёнғин 14 июнга ўтар кечаси Grenfell Tower номли 24 қаватли бинода юз берганди.
Стюарт Канди ўлганлар сони кўпайиши мумкинлигини билдирди.
"Ёнғин етказган талафотни тасвирлаш қийин," деди Канди.