Булунғурда туман электросети ёниб кетди
21-октябр куни соат 17:16 да Самарқанд вилояти Булунғур тумани “Истиқлол” МФЙ Оқтепа кўчасида жойлашган подстансиядаги БТ-3 линяни ўчириб қўйиш ячайкаси тепасидаги изоляторга ёмғир ёғиши натижасида сув тегиб, қисқа туташув содир бўлганлиги ва изолятор синиб тушганлиги тўғрисида туман ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, 1 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига соат 17:20 да етиб борганда ҳеч қандай ёнғин аломатлари борлиги аниқланмаган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ҳудудий экектр тармоқлари корхонаси ходимлари носозлик сабабини аниқлаб, бартараф этиш чораларини кўрмоқда.