“Насаф” клуби Жоэль Кожони юртимизга қайтариш учун ҳаракатда
Эроннинг машҳур клуби “Истиқлол” сафида тўп сураётган, ҳужумда хавфли ҳаракатлари билан танилган Жоэль Кожо яна Ўзбекистон чемпионатига қайтиши мумкин. Бу ҳақда футбол журналисти Нарзулла Сайдуллаев ўзининг телеграм канали орқали маълумот тарқатди.
Маълум қилинишича, Қаршининг “Насаф” жамоаси тажрибали тўпурарга жиддий қизиқиш билдирмоқда. Аммо Эрон клуби билан тузилган амалдаги шартнома сабабли, уни тўлиқ сотиб олиш имконсиз бўлиб турибди. Шу боис қаршиликлар уни ижара асосида жамоага жалб этишни мақсад қилишган. Читать дальше...