«Ипподром» бозори акциялари биржада сотилмоқда
«Chilonzor buyum savdo kompleksi» АЖ (аҳоли орасида «Ипподром бозори») акциялари фонд биржасида сотила бошланди. Бу ҳақда биржа сайтида хабар қилинган. Ўтган ҳафта улар билан 1,3 млн сўмлик 39 та битим тузилди, уларда 48 961 дона акция қатнашди ҳамда улар 10 сўмлик номиналда бир акция учун 25-28 сўмдан сотилган. 2017 йил охирида компания акциялари тақсимлаб ташланди, натижада нарх 4290 сўмдан 1 сўмгача тушиб кетди, 2018 йил бошида, акциялар консолидациясидан (тўплаш) сўнг, номинал қиймат 10 сўмгача кўтарилди. Читать дальше...