Толибонлар Афғонистондаги инқирозни ҳарбий йўл билан ҳал қилиш имконсизлигини тан олмоқда
Фото:EADaily АҚШ махсус вакили Залмай Халилзоднинг айтишича, Толибонлар Афғонистондаги инқирозни ҳарбий йўл билан ҳал этиш имкониятини кўрмаяпти. Халилзод бу ҳақда Абу-Дабида Толибон вакиллари билан музокара олиб боргандан сўнг 20 декабрь куни "Tolo News"га берган интервьюсида айтган. “Толибонлар ҳарбий ечим йўқ, бу орқали биз сизларни енга олмаймиз, деб айтишди. Шунингдек, улар муаммони ҳал қилиш учун аввал АҚШ билан, кейин афғон ҳукумати билан музокаралар олиб бориш зарурлигини билдиришди”, деган Халилзод. Читать дальше...