Сентябрь ойида телефон тармоқлари тўққиз рақамли рақамлаш тизимига ўта бошлайди
2018 йил 10 сентябрдан 2018 йил 30 сентябргача Тошкент шаҳар телефон тармоғида 9 рақамли рақамлаш тизимига ўтиш бўйича ишлар амалга оширилади. Бугунги кунда мавжуд телефон рақамини теришдан олдин «71» кодини териш керак, деб хабар бермоқда «Ўзбектелеком».