Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида парвозлар сони ортади
МАК матбуот хизматининг хабар қилишича, томонлар Тошкент-Бишкек-Тошкент йўналиши бўйича парвозлар частотасини ҳафтасига тўрттагача ошириш, шунингдек Ўш-Тошкент-Ўш йўналиши бўйича қирғиз томонидан ҳафтасига битта рейс очишга келишиб олди.
Бундан ташқари, йўловчилар оқими мавжуд бўлганда Тошкент-Томчи (Иссиқкўл)-Тошкент, Бишкек-Самарқанд-Бишкек ва Ўш-Самарқанд-Ўш йўналишлари бўйича чартер рtйсларини амалга оширишни бошлашга келиб олинди.