Урганчда ўзбек-туркман чегараси делимитацияси ва демаркацияси бўйича қўшма комиссия учрашуви ўтказилди
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабар қилишича, учрашувда ўзбек-туркман чегарасининг айрим участкаларида биргаликда ўтказилган топографик-геодезия дала ишларининг натижалари кўриб чиқилган ва уларни 2018 йилга мўлжалланган режа жадвали асосида давом эттириш бўйича келишувга эришилган.
Музокаралар Дўстона руҳда ўтказилган музокаралар якунида қўшма баённома имзоланган.