Бугун, 21 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати хабар тарқатди. Мулоқотда давлат раҳбарлари 2017 йилнинг апрелида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг давлат ташрифи давомида эришилган келишувлар ижроси, икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим жиҳатларини муҳокама қилишди. Шавкат Мирзиёев яқинда АҚШга амалга оширган расмий ташрифи таассуротлари билан ўртоқлашди. Фото: prezident.uz