Прокуратура органлари ходимларига “Асака” банки орқали кредитга автомобиль олиш имконияти берилади. Бу ҳақда тегишли қарор лойиҳаси тайёрланган деб ёзмоқда Халқ сўзи нашри. Унга кўра, орган ходимларига автомобиллар 10 йил муддатга кредит асосида тақдим этилади. Автомобиль нархининг 25 фоизи дастлабки бадал сифатида тўланади. Кредитнинг йиллик фоизи қайта молиялаш ставкаси (ҳозирги вақтда 14%) билан бир хил кўрсаткичда бўлади. Ушбу шартлар асосида кредитга машина олмоқчи бўлган прокуратура органлари ходимларининг рўйхати Бош прокуратура томонидан тақдим этилади.