Фото: UFC UFC’нинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов вақтинчалик чемпион Жастин Гэтжининг маҳоратига юқори баҳо берди. «Жастин жуда яхши йигит ва мен учун яхши рақиб. Аммо у октагонга чиққанида, нафақат боксга тайёр бўлиши керак. Мен Дастин ёки Тони эмасман. Мен уни океаннинг энг тубига олиб бориб, чўктириб юбораман», — дейди Ҳабиб Нурмагомедов. Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб ва Гэтжи ўртасидаги жанг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги «Жангчилар ороли»да бўлиб ўтади.