Таҳлилларга кўра, ўтган давр мобайнида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига фуқаролар йиғинлари раислари ва ходимлари хатти-ҳаракати ёки ҳаракатсизлигидан норозилик мазмунида 6 минг 809 та мурожаат келиб тушган.
Машғулотлар икки қисмдан – синфхоналардаги назарий тайёргарлик ва кичик дала ўқув майдонидаги амалий қисмлардан иборат бўлиб, тажрибали офицер ва сержантлар кўмагида давом этди.
Жорий йилнинг 2-4 ноябрь кунлари Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) Европа учун 32-минтақавий конференцияни ўтказади.
Жумдалан, 9 та давлат иштирокидаги корхонанинг давлат акция пакетлари ва улушлари оммавий савдолар орқали сотилади, 3 та акциядорлик жамиятнинг давлат акция пакетлари ушбу жамиятлардаги давлат улуши бор таъсисчилар устав фондига номинал қийматда ўтказилади.
Акция доирасида Корхона ходимларидан хусусий автомобиллардан фойдаланмаслик, заводга пиёда ёки велосипедда бориш таклиф қилинганди. Корхона жамоаси “Автообилсиз бир кун” экологик ташаббусини қўллаб-қувватлашди.
Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институтида «Институт-улуғ таълим даргоҳи» мавзусида 2020-2021 ўқув йилида қабул қилинган 1 курс талабаларига гувоҳнома топширишга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тошкент давлат шарқшунослик университети ва Эрон Ислом Республикасининг Аллома Таботабоий университети ўртасида ҳамкорлик шартномаси расмийлаштирилди.
Ҳар бир тадбир мамлакатимизда амалга оширилаётган ўзгаришлардан келиб чиқиб, янгича ном ва ғоя асосида ташкил этилади. Режага асосан, жорий йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган тарғибот тадбирлари «Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш» ғояси остида ўтказилади.
53 та ҳолатда айбдорларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди.
Жорий йилнинг 2 ноябрь куни Қозоғистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.В.Скляр бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Рустамович Маҳкамовга Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазири вазифасини бажариш юклатилди.
“UNICON.UZ” ДУКда корхона ходимлари, ижодкорлар иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида юқоридаги каби кўплаб фикрлар билдирилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига кўра, Фарруҳ Фарходжонович Омонов Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги директорининг ўринбосари этиб тайинланди.
«Ўзкимёсаноат» акциадорлик жамияти ташаббуси билан Қашқадарё вилоятидаги “Деҳқонобод калий заводи” акциядорлик жамиятига бир гуруҳ республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида пресс-тур ташкил этилди.
Куз мавсумида мамлакатимизда шаҳару қишлоқлар гўзаллигига кўрк бағишловчи кўчат экиш ишлар бошланди. Хусусан, Наманган шаҳридаги Ислом Каримов кўчасида, “Афсоналар водийси” боғи олдидаги чорраҳада оммавий дарахт экиш акцияси ўтказилди.
Икки кунлик тадбир давомида “Khorezm Palace” масъулияти чекланган жамиятининг ички туризм бўйича менежери Илҳом Бекчановнинг раҳбарлигида меҳмонлар карантин қоидаларига қатъиян амал қилган ҳолда Урганч ва Хива шаҳарларининг диққатга сазовор жойларини томоша қилди.
Бухоро давлат тиббиёт институтида "Неврология" ҳамда "Акушерлик ва гинекология" мутахассисликларидан фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи илмий кенгаш очилди.
Судьялар олий кенгаши, суд фахрийлари, судьялар ва вилоят жамоатчилиги вакиллари иштирок этган учрашув одил судлов самарадорлигини таъминлаш ҳамда тизимда коррупциянинг олдини олиш масаласига бағишланди.
Ўзбекистон Республикаси Миллий палатаси ва Италиянинг «Opera» компанияси вакилларининг мулоқотида тиббий хизматлар ҳаракатчан, мобиль бўлиши зарурлиги алоҳида таъкидланди.
Ҳар бир ота-она фарзандини билимли, ориф, маърифатли, ўз касбини пухта эгаллаган шахс сифатида камолга етишини орзу қилади. Унинг бахти-саодатини ўқиш, изланиш, жилла қурса ўзи танлаган соҳанинг билимдони бўлишда кўради. Бу эса таълим-тарбия жараёни билан бевосита боғлиқдир.
30 октябрда куни Женевада ўтказилган учрашув натижаларига кўра, Баку ва Ереван Тоғли Қорабоғ зиддияти бўйича янги келишувга эришди.
Бухоро вилоят ҳокимлиги томонидан худуддаги ижтимоий-маънавий кўмакка мухтож шахслар ва уларнинг оила аъзолари учун Самарқанд шаҳрига саёҳат ташкил этилди.
Термиз давлат музей қўриқхонасидан бошланган тадбир Султон Саодат мажмуаси, Кокилдор ота хонақаси, Қирққиз қальаси, Зурмала, Фаёзтепа, Қоратепа археологик ёдгорликлари ва Термиз туманидаги замонавий балиқчилик экотуризм маскани бўйлаб давом этди.
Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Тошкент давлат аграр университетининг Самарқандда ташкил этилаётган филиали биносини кўздан кечириб, таълим муассасаси тўлақонли фаолият кўрсатиши билан боғлиқ масалаларни мутасаддилар билан биргаликда муҳокама қилди.