Иш излаб Польшага борган ўзбеклар миграция қонунчилигидаги қийинчиликлар туфайли ноқонуний ишлашга мажбур бўлаётганидан шикоят қилмоқдалар.
Уралскда кетма-кет икки тошқин айниқса дала ҳовли мавзеларида яшовчиларга оғир зарба бўлди. 110 та дала ҳовли ширкатидан 85 тасини сув босди.
Ижтимоий тармоқларда президентнинг куёви Отабек Умаров қизғин муҳокама қилинмоқда. Блогер Санжар Хожи томонидан жойлаган видеода Отабекнинг кўлидаги Richard Mille RM UP-01 Ferrari соати интернетда қизғин баҳсларни уйғотди.
Кампаниябозликка айланиб кетган қуёш панеллари, мутахассисларнинг фикрича, кутилган натижани савол остига қўймоқда. Озодлик Шерободдаги қуёш станцияси қурилишига оид ҳужжатлар нусхасини қўлга киритди. Ушбу ҳужжатлар асосида тайёрланган навбатдаги видеони тақдим этамиз.
Исроил ҳарбийлари Рафаҳнинг Фаластинга тегишли қисмини назоратга олганини билдирди. Исроил баёнотида айтилишича, махсус кучлар ушбу ҳудудни текширмоқда ва у ердан аҳолининг асосий қисми эвакуация қилинган.
Ўзбекистонда 1 майдан газ ва электр энергияси тарифлари сезиларли ошгани нафақахўр ва эҳтиёжманд одамлар томонидан хавотир билан қаршиланди. Гарчи ҳукумат ўз таъбирича, ижтимоий тарифларни жорий қилаётган бўлса ҳам.