Москвада бу йили Рамазон ҳайит намози одатдагидек масжид ва майдонларда ўтади. Аввалроқ Телеграм каналлар Москва ҳокимиятиники дейилган ички буйруқни эълон қилишган эди. Унда Москвадаги мусулмонларга ҳайит намозини уй шароитида ўқиш, хутбани эса онлайн томоша қилиш тавсия қилинган эди.
Марказий осиёлик меҳнат муҳожирлари нега Россияда террорчига айланмоқда? Нима учун айнан марказий осиёлик мигрантлар ИШИД тузоғига тушмоқда? Афғонистонга қўшни минтақа ва Россиядаги радикаллашув илдизлари қаерда? Бу видеолавҳада имкон қадар ана шу саволларга жавоб изладик.