1 февралдан бошлаб Германия меҳнат бозоридаги инқироз шароитида тўрт кунлик иш ҳафтасини синовдан ўтказишни бошлайди, деб хабар беради Bloomberg. Тахминан 45 та корхона ушбу иш режимига ўтади ва ходимларнинг иш ҳақи сақланиб қолади.
“1 февралдан бошлаб олти ойлик дастур тўлиқ иш ҳақини сақлаб қолган ҳолда ҳар ҳафта юзлаб ходимларга дам олиш куни беради”, — деб ёзади агентлик.
Ўрганиш натижасида касаба уюшмалари “тўрт кунлик ҳафта” ходимларни нафақат “соғлом ва бахтли”, балки меҳнат унумдорлигини ошириши мумкинлиги тўғри ёки йўқлигини аниқлаш режалаштирилган.