«Ўзгидромет» хабарига кўра, бугун республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 8-13° илиқ, шимолда 0-5° илиқ бўлади.
Пойтахтимизда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12° илиқ бўлади.
Тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 2-7° илиқ бўлади.