UFC’да давлат рамзларини кўрсатишга қўйилган тақиқ бекор қилинганига қарамай, бир давлат жангчисининг ўз байроғини октагонга олиб чиқишига ҳали ҳам рухсат йўқ.
UFC ҳали ҳам Афғонистон Республикасининг давлат байроғига тақиқни олиб ташламаган. Бу ҳақида миллати афғон бўлган UFC жангчиси Фарид Башарат маълум қилди.
«Мен ўз давлатимнинг байроғи билан октагонга чиқишни истаган бўлардим. Бироқ UFC Афғонистон байроғига рухсат бермайди», – деди Фарид.