Аргентина илмий тадқиқотлар кенгаши олимлари Патагонияда ўтхўр динозаврнинг янги турини топишди.
Ҳайвоннинг бўйни узун, тумшуғи ўрдакга ўхшаш бўлган. Мазкур динозаврлар 96-93 миллион йил олдин Жанубий Америкада яшаган.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, Sidersaura marae деб номланган динозавр реббахизавридлар оиласининг энг катта вакили бўлиб, оғирлиги тахминан 15 тонна, узунлиги 20 метр бўлган. Динозавр қолдиқлари Каньядон-де-лас-Кампанасдан топилган, деб хабар беради mir24.tv.