Фазовий кемалар орбитага Хитойнинг шимоли-ғарбий қисмидаги Цзюцюань космодромидан Куайчжоу-1А ракетаси воситасида учирилди.
19, 20, 21 ва 22 рақамли Тяньму-1 сунъий йўлдошлари атмосфера маълумотларини йиғиш ва тижорий метеорологик хизматлар кўрсатиш учун ишлатилади.
Ушбу миссия Куайчжоу-1А ракеталарининг 25-парвози бўлди. Ўтган йилнинг 22 мартидан буён бу турдаги ракета бешта парвозни амалга ошириб, орбитага 20 та сунъий йўлдошни коинотга олиб чиққан, деб хабар беради korrespondent.net.