КХДР етакчисининг синглиси Шимолий Корея армияси аллақачон «сақлагични олиб ташлагани» ва Сеулга ҳужум қилишга тайёрлиги билан таҳдид қилди.
«Яна бир бор тушунтираман, бизнинг армиямиз аллақачон сақлагичларни олиб ташлаган. Кичик провокация бўлса ҳам, қўшинларимиз душманни дарҳол оловга ғарқ қилади», — дея таъкидлади Ким Ё Жон.
Унинг сўзларига кўра, бир кун олдин КХДР Сариқ денгиз томон бирорта ҳам снаряд отмаган, жанубий кореялик ҳарбийлар артиллерия қуролларининг шовқинига тақлид қилувчи портловчи моддалар ёрдамида алданган.
КХДР етакчиси синглисининг айтишича, 10 миллиондан ортиқ аҳолига эга Сеул «нодон безориларнинг хатоси ва тахминлари» натижасида хавф остида қолиши мумкин.