– Оёқларни яхшилаб қуритиш, асосан бармоқлар ораси муҳим;
– Қуритгандан сўнг упа ёки терни ажралишини тўхтатувчи малҳам суртиш;
– Табиий матодан пайпоқ кийиш;
– Куз ва қиш мавсумида чармдан оёқ кийим кийиш;
– Ишхонада оёқ кийимини алмаштириш;
– Оёқ кийимларни қуруқ сақлаш;
– Оёқлар учун машқ бажариш, бу қон айланиши яхшиланиб, иссиқ сақланишига, иммун тизими фаоллашиб, касалликка чалинишнинг олдини олади.